Маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида финал жангини ўтказди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган Жалолов чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани мағлубиятга учратди.
Ушбу оламшумул ғалабадан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 5 та олтин медаль билан якунламоқда.
Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек боксининг қудратини яна бир карра бутун дунёга кўрсатишди.
Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.