2024 йил август ойининг 8 куни, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.
Суд ҳужжатларига кўра, 2024 йил 6 август куни соат тахминан 21:13 ларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қуйи Посира кўчасида 27 ёшли эркак вояга етмаган қизнинг орқасидан қучоқлаб, қўллари билан баданининг турли жойларидан ушлаб, ўзининг шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир неча маротаба содир этганлиги аниқланган.
Суд мажлисида эркак ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлик билдириб, кўчада маст ҳолатда юрган вақтида, қизни ит еталаб юрганини кўриб, орқасидан кузатиб боргани ва унинг орқасидан қучоқлаб олгани ҳамда қўли билан баданларига тегинганлигини билдирган. Қиз бақирганида уни оғзини ёпиб, сўнг қўйиб, юбориб қочиб кетган.
Суд қарори билан эрка кМЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.