• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 августа 2024

Бухорода ЙПХ ходими 3 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди - видео

Ходим "таниш-билишчилик" қилиб жазодан қутилиб қолмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйган.

408
0
Видеодан кадр

ЙПХ “таниш-билишчилик” қилиб жавобгарликдан қутилмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Ушбу видеода Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Суннат Эргашев эканлиги аниқланди.

Ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлгани учун ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан 3 000 000 сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Рағбатлантириш Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи томонидан шахсий таркиб билан ўтказилган йўриқномада тантанали топширилди.

408
0