Поиск
RUUZ

Общество

ССВ ота-оналар ва мактаб ўқувчиларига муҳим тавсияларни берди

Катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай сумкалардан фойдаланиш болаларнинг зина ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади.

79views0replies
0

uzedu.uz

Кўпчилик болалар мактаб сумкаларини танлашда портфелнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади.
Республика болалар ортопедия маркази директори шу мавзуда муҳим тавсияларни берди.
Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради, — дейди мутахассис. —  Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қатиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариши хавфи бор. 
Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди.
Мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ. Рюкзакнинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограмм, ўрта синфдаги болажонлар учун 6-8 килограммга тенг.
Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.
Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зина ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади.
79views0replies
0

Комментарии