• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 августа 2024

590 кг қовун истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди — Санэпидқўмита

Таъкидланишича, қовунда нитрат даражаси белгиланган меъёрдан юқори эканлиги ҳамда органолептик хусусиятлари бузилган.

8 августа 2024
228
0

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими мутахассислари ҳамда Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда  "Food City" деҳқон бозори ҳудудида полиз экинлари савдоси юзасидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилди.  

Ўрганиш давомида сотилаётган қовун маҳсулотида нитрат даражаси белгиланган меъёрдан юқори эканлиги ҳамда органолептик хусусиятлари бузилганлиги аниқланди. 

Натижада 590 кг миқдордаги қовун истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ўрнатилган тартибда савдодан олдирилиб, бракераж қилинди.  

Маълумот ўрнида, Санитария қоида ва меъёрларига кўра, тарвуздаги нитрат миқдори килограммига 60 мг, қовунда эса 90 мг бўлиши меъёр ҳисобланади.

8 августа 2024
228
0