Экологлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда ўтказган рейд давомида Шўрчи тумани “Тамаддун” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сурхондарё дарёсида ноқонуний равишда балиқ овлаётган тўрт нафар фуқарони аниқлади.
Маълум бўлишича, К. Ш., И. Ш., Х. Б. ва Г. Ш.лар томонидан 182 бош кумуш товон балиғи (карас), 37 бош орол мой балиғи, 2 бош Самарқанд храмуляси (тупак) балиқлари тақиқланган усул — электр қармоқ билан овланган. Вилоят ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 1 миллиард 439 миллион 900 минг сўмни ташкил этди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар сумамларини ундириш мақсадида барча тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.