• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 8 августа 2024

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди — фото

Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг "Олтин Қирон" (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

406
0
president.uz

Ташриф дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг "Олтин Қирон" (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда топширди.

Давлат раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич - стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади.

"Олтин Қирон" олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.

406
0