Бугундан таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлашади.
Кун давомида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 6 спорт турида қатнашишади.
Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича финал босқичида Абдумалик Ҳалоков ва Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль учун рингга чиқади.
Бугун Таэквондо WT спорт тури бўйича Улуғбек Рашитов ҳам мусобақадаги юришини бошлайди.