Поиск
RUUZ

Криминал

Тадбиркордан $200 минг талаб қилган туман прокурорига ҳукм ўқилди

Судланувчи тадбиркорни жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ҳал қилгани учун ундан 100 минг доллар олган, кейин бошқа шахсларга ҳам шундай ёрдам кўрсатиш учун яна 100 минг доллар талаб қилган.

349views0replies
0

Архив фото

Жорий йилнинг февраль ойида Андижонда бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Когон тумани прокурори 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушлангани ҳақида гапирган эди.
Жорий йил 2 август куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Б.Ғ.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Унга кўра, судланувчи Б.Ғ. Бухоро вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган "Когон ёғ - экстракция заводи" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамият таъсисчиларидан бири М.И.нинг ишончига кириб, жиноят иши доирасида унга нисбатан айблов эълон қилмаслик, жиноий жавобгарлик масаласини Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали ҳал этиши мумкинлигини айтиб, жуда кўп миқдорда, яъни 100.000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилишган.
Шундан сўнг, судланувчи Б.Ғ. 2024 йил 15 январь куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган "Турон" меҳмонхонаси олдида М.И.ни танишлари Ш.Х. ва Ж.Р.лар орқали юборган 100 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини жиноий шериги Н.Н. орқали олиб, жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, судланувчи Б.Ғ. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, "Когон ёғ-экстракция заводи" АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамият таъсисчиларидан бири М.И.нинг ишончига кириб, ўзларининг Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи танишлари орқали унга таниш бўлган тўрт нафар жамиятга алоқадор шахсларни терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига такроран 100 000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан 44 000 АҚШ долларини 2024 йил январь ойида қўлга киритиб, шундан 10 000 АҚШ долларини З.А. олиб, қолган 34 000 АҚШ доллари Н.Н. келгусида Б.Ғ.га бериш учун ўзида сақлаб келган.
М.И.нинг Б.Ғ., Н.Н. ва З.А.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ДХХ раиси номига ёзган аризаси юзасидан 2024 йил 13 февраль куни соат 22:00 ларда Бухоро шаҳар марказий касалхонаси ёнида ўтказилган тезкор тадбирда Б.Ғ. ариза муаллифи М.И.дан таниши Н.Н. орқали кимёвий ишлов берилган 56 000 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланганлар.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Ғ. ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди, 28,211-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга ЖКнинг 59,61-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб, узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга прокуратура органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.
349views0replies
0

Комментарии