Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида ўзи, хотини ва боласини отиб ўлдирган "участковый" бўйича қўшимча маълумот берилди

28 ёшли профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан келишмовчилик сабаб уни ва ўз фарзандини ўлдирди.

1185views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Тошкент вилоятида профилактика инспектори хотини ва чақалоғини қурол билан отиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди. 
Қайд этилишича, 6 август куни соат 21:00 ларда Бўстонлиқ туманида хизмат хонадонида яшаган Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ 1996 йилда туғилган профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик давомида ўзига бириктирилган ПМ "табель” қуроли билан турмуш ўртоғига ўқ узган.
Шундан сўнг, 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ҳам ўқ узиб, уни ҳам қасддан ўлдирган.
У ўз жиноий қилмишларидан қутилиб қолиш мақсадида “ПМ" табель қуроли билан ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
1185views0replies
0

Комментарии