2024 йил август ойининг 6 куни жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судида шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот берилган.
2024 йил 22 июль куни Олмалиқ шаҳар "Боғаро" МФЙда яшовчи эркак шаръий турмуш ўртоғининг қизига нисбатан шилқимлик қилгани аниқланган.
Эркак қиз билан ёлғиз қолган вақтида унга шилқимлик қилган ва унга бўса олишни таклиф қилиб, бу борада тажриба орттиришини айтган.
Суд қарори билан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.