Поиск
RUUZ

Туризм

Ўзбекистонда 143 та вагон таъмирталаб, 59 та локомотив хизмат муддатини ўтаб бўлган — Шавкат Мирзиёев

Янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарилишига 50 млн доллар ажратилмоқда.

71views0replies
0

Railway.uz

Бугун, 6 август куни президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасида олиб борилаётган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.
Кейинги вақтларда йўловчи вагонларининг аҳволи, совутиш тизимидаги муаммолар бўйича кўп эътирозлар бўлмоқда. 143 та вагон таъмирталаб, 59 та локомотив хизмат муддатини ўтаб бўлган.
Шунинг учун янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга Саноатни ривожлантириш жамғармасидан 50 миллион доллар ажратилмоқда. 
Қайд этилишича, 38 та локомотив олиб келиш ва 12 та электровозни модернизация қилиш бўйича хитойлик ҳамкорлар билан 181 миллион долларлик келишувга эришилган.
Келгуси йилларда 196 километрлик “Мискин-Нукус” тармоғи электрлаштирилади. Натижада йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.
71views0replies
0

Комментарии