Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонлик "криминал авторитет" "Салимбой" Қирғизистонда қидирувга берилди

Салим Абдувалиев ўтган йилнинг октябрь ойида Бишкекда отиб ўлдирилган қирғизистонлик "қонундаги ўғри" Қамчибек Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳининг ноқонуний фаолиятини молиялаштирганликда гумон қилинмоқда.

345views0replies
0

Youtube

Ўзбекистонлик жиноятчи ва тадбиркор Салим Абдувалиевни Қирғизистонда жиноий жавобгарликка тортиш учун Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ювиш), "қонундаги ўғри" деб аталмиш уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштириш фактлари бўйича рўйхатга олинган судгача бўлган ишлар материаллари асосида "Братский круг" халқаро жиноий гуруҳи таркибида бўлган Қамчибек Кўлбоев "Ўзбекистоннинг йирик тадбиркорларидан бири, жиноий дунё етакчиси Абдувалиев Салим Қирғизбоевич томонидан ташкил этилган”, — дейилади хабарда.
Шу тариқа, Салим Абдувалиев Ўзбекистон ҳудудидаги жиноий тузилмаларнинг етакчиси бўлиб, МДҲ давлатларида бевосита таъсирга эга бўлиб, ўзига хос шахслар билан алоқа ўрнатиб, тизимли равишда моддий ёрдам кўрсатиб келганлиги, "қонундаги ўғри" Қамчибек Кўлбоев, шунингдек, минтақадаги нуфузли криминал авторитетлар қаторида Қирғизистон, шунингдек, Марказий Осиё давлатларида жиноят оламининг етакчиси бўлишини қўллаб-қувватлаган ва ўз ҳиссасини қўшганлиги аниқланди.
Таъкидланишича, Қамчибек Кўлбоев ва С.Абдувалиев яқин муносабатларда бўлган, буни Қамчибек Кўлбоевнинг С.Абдувалиев томонидан Ўзбекистон ҳудудида ўтказган байрам ва бошқа тадбирларга бир неча бор ташриф буюргани ҳақида олинган маълумотлар далолат беради.
"Шундай қилиб, С.Абдувалиев ўзининг Қирғизистон ва МДҲ давлатлари ҳудудида маълум даражада эриша олган таъсир доирасини кенгайтиришдек ғаразли мақсадларини кўзлаб, Қамчибек Кўлбоев ва унинг гуруҳининг ноқонуний фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ва тизимли равишда молиялаштирган", — дейилади ГКНБ хабарида.
Тўпланган материаллар асосида Бишкек шаҳар Октябр туман суди қарори билан С.Абдувалиевга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди.
У шунингдек, жиноий жавобгарликка тортиш учун давлатлараро ва Интерпол Миллий марказий бюроси орқали қидирувга берилган.
Эслатиб ўтамиз, "Салимбойвачча" лақабли 73 ёшли Салим Абдувалиев ўтган йилнинг декабрь ойи бошида Тошкентдаги уйида қўлга олинган эди. Жорий йилнинг март ойида у ЖКнинг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) бўйича айбдор деб топилган ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
345views0replies
0

Комментарии