Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда ота ва унинг 10 яшар ўғли каналда оқиб кетди

Ота юк машинада руль бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган. Машинада бўлган ўғли ва ўзи оқиб кетган.

1092views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилояти Марҳамат туманидан ўтган Жанубий Фарғона каналида ота ва унинг ўғли оқиб кетди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 6 август куни соат 11:00 ларда содир бўлган. 36 ёшли эркак "муравей" мотоциклида канал қирғоғидан бурилаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган. Автоуловнинг юк ташиш учун мўлжалланган жойида эркакнинг 10 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни бўлган.
Автоулов каналга тушиб кетганида 15 ёшли бола каналдан сузиб чиқиб олган. Аммо, ота ўғлини қутқармоқчи бўлиб, ўзи ҳам оқиб кетган.
Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
1092views0replies
0

Комментарии