Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит ўзини дарахтга осиб қўйди

Марҳум Қибрай туманидаги жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида ўзини осиб қўйган.

549views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 24 июль куни содир бўлган. Қибрай тумани “Илғор” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидаги дала ер майдони атрофидаги дарахтга 2002 йилда туғилган Э.Э. ўзининг бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган.
Э.Э.нинг вафот этганлиги ҳолати бўйича тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасида ўлим сабаби бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия эканлиги кўрсатилган.
Ҳозирги вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
549views0replies
0

Комментарии