• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 31 декабря 2020

1 февралдан иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар миқдори оширилади – президент қарори

Шунингдек, мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва базавий ҳисоблаш миқдорига ҳам ўзгартишлар киритилди.

9961
0
UzNews.uz

2020 йил 30 декабрда президентнинг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган. 

Жумладан, 2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747,3 минг сўм миқдорида; 

Маълумот учун айтиш жоизки бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679,3 минг сўмни ташкил этади.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилмоқда. Бундан ташқари,

– 2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа (434 минг сўм) ҳамда кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам (326-653 минг сўм) миқдорларда; 

–   2021 йилнинг 1 февралидан мамлакатимизда солиқлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда фойдаланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм миқдорида белгиланмоқда.

9961
0