• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 августа 2024

Жиззахда икки киши уч-тўрт нафар эркаклар томонидан калтакланди — видео

Жиззах вилояти ИИБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

1113
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки эркак 3-4 киши томонидан калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент – Термиз М-39 йўлининг Жиззах вилоятидан ўтган қисмида содир бўлган. Шароф Рашидов туманининг “Файзобод” маҳалласи ҳудудида Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Севаз” маҳалласида яшовчи Ф.З. ҳамда М.С.га 4 нафар фуқаро томонидан тан жароҳатлари етказилган.

Суриштирув жараёнида ушбу шахслар “Файзобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Ф.Ю., Б.Ю., А.Ю., Ў.Ю. эканлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

1113
0