Поиск
RUUZ

Криминал

Саидазиз Саидалиев ва у билан бирга жиноят содир этганликда айбланган 28 нафар судланувчига суд ҳукми ўқилди — видео

Судда 2 нафар судланувчига ахлоқ тузатиш ишлари, 1 нафар судланувчига жазодан озод қилиш белгиланди, 3 нафар судланувчига эса озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Қолган судланувчиларга 5 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

270views0replies
0

Олий суд

Бугун, 2024 йил 5 август куни, "Саидазиз Медгородок" лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, С. Саидалиев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари, 168-моддаси 4-қисми "а", "в" бандлари, 28,211-моддаси 3-қисми "а", "б" бандлари, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 277-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
М.М. (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари ва 277-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Ш.С. (1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари ва 277-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
А.А. (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
И.С. (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Ф.А. (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Р.Б. (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Л.Ш. (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари ва 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Н.Т. (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 90 750 000 сўм миқдорида жарима ва иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой 20 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ш.Қ. (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида ва 277-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Ғ.Ў. (1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган) ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми "а", "г" бандлари, 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари, 25,168-моддаси 4-қисми "а", "в" бандлари, 168-моддаси 4-қисми "а", "в" бандлари, 227-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
У.М. (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
А.Н. (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, содир этилган жиноятнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жазодан озод қилинди.
Б.Э. (1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
А.Ю. (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари ва 277-моддаси 2-қисми "б", "в" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
С.У. (1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Д.У. (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Т.А. (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 132 000 000 сўм миқдорида жарима ва 2 йил 5 ой 13 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Д.Б. (1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
У.Р. (1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган) ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми "а", "г" бандлари, 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари, 168-моддаси 4-қисми "а", "в" бандлари, 227-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Д.Х. (1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
З.Қ. (1981 йилда Бухоро вилоятида туғилган) ЖКнинг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 3 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Б.М. (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Д.Ю. (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а", "в" бандлари ва 28,211-моддаси 3-қисми "а", "б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Д.С. (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил 6 ой 29 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Б.С. (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) ва Х.Р. (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Б.Р. (1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 105 105 000 сўм миқдорида жарима ва иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 8 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ё.С. (1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 4 ой 25 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Судланувчилар С.С., У.М., Б.Э., М.М., А.Ю., Д.Ю., Р.Б., Л.Ш., Ш.С., Б.М., И.С., Д.С., Б.С., Х.Р., А.А. ва Ғ.Ў.дан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Бошқа жабрланувчилар ва манфаатдор шахсларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлар бўйича ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Судланувчи С. Саидалиев томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобига орттирилган мол-мулклар тегишли тартибда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратилиши белгиланди.
270views0replies
0

Комментарии