• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 5 августа 2024

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқлик +44 даражагача кўтарилади

Синоптиклар келгуси иш ҳафтасида республикадаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

294
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 5-7 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат асосан +36...+39 даража, республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача бўлади.

8-9 августда иссиқ кучаяди ва республика ҳудудининг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво +40...+42 даражагача, жанубда +43...+44 даражагача исийди.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 9 август куни салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат +32...+37 даражагача пасаяди.

Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Фақат 5-6 ва 9 август кунлари Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Пойтахтда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечалари +23...+25 даражагача, кундуз кунлари 5-7 августда +37...+39 даражагача , 8-9 августда +39...+41 даражагача бўлади.

294
0