Поиск
RUUZ

Экономика

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 1 январдан тугатилади

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари бевосита давлат бюджетидан молиялаштирилади.

997views0replies
0

Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Президент қарори билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.  
Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.
2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.
997views0replies
0

Комментарии