• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 5 августа 2024

Самарқанддаги шифохона ҳудудида ёнғин содир бўлди — видео

Тез тиббий ёрдам биносининг ёнида турган ISUZU русумли юк автомобили ёниб кетди.

722
0
Самарқад вилояти ФВБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанддаги шифохона ҳудудида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 5 август куни соат 14:00 да Пайариқ тумани "Гўзал" МФЙда жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам биносининг ёнида ISUZU русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар берилган. 

Хабарга кўра, воқеа жойига 3 та Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:05 да етиб бориб, ёнғин соат 14:30 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

722
0