Поиск
RUUZ

Спорт

Тимур Кападзе Олимпиадага тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлмаганини айтди

ЎФА анжуманлар залида футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

109views0replies
0

Ўзбекистон МОҚ

Бугун, 5 август куни ЎФА анжуманлар залида Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада мусобақасида иштирок этиб, гуруҳда қолиб кетган футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Мухлисларимизни ишончини оқлашга ҳаракат қилдик. Худога шукур, юзимиз ёруғ бўлди. Энг асосий вазифа — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик. Қолган турнирларда ҳам муносиб иштирок эта олдик, деб ўйлайман.
Бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга, мухлисларимизга ва барчангизга раҳмат айтаман. Футболимизни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор имкониятимизни ишга солдик. Энди бу тарих.
Осиё кубогидан кейин олдимизда кўп вақт қолмаган эди. Аввало Олимпиадага йўл олишдаги юк билан биз 3,5 йил ҳаракат қилдик, буни қувончи албатта бор эди.
Ёши катта футболчиларимизнинг иқтидори, кучини ҳаммамиз яхши биламиз. Футболчилар бундан кўпроғига қодир эдилар. Уларга миннатдорчилик билдираман. Улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди. Бу жамоавий ўйин. Энг асосийси — биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади.
Испанияга қарши учрашувда тўғри прессинг қилиб, имкониятларга эга бўлдик. Бу ўйиндан кейин жамоа билан уларнинг ва ўзимизнинг ўйинимизни таҳлил қилдик. Биз ўша куни рақибдан кучсиз эмасдик, энг камида дуранг қайд этишимиз мумкин эди.
Умуман олганда, бундан кўпроғини кутгандик, бироқ бизга омад етишмади. Энг муҳими биз катта тажрибага эга бўлдик", - деди Темур Кападзе.
109views0replies
0

Комментарии