Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда эркак қайнонаси ва аёлини темир жисм билан уриб ўлдирди - видео

Эркак турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашиб, иккисига темир жисм билан тан жароҳати етказган.

545views0replies
0

UzNews.uz

Андижонда эркак қайнонаси ва аёлини шафқатсизларча темир жисм билан уриб, ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 август куни соат 08:30 атрофида Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган эркак А.Н. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашиб, иккисига темир жисм билан тан жароҳати етказган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
545views0replies
0

Комментарии