Поиск
RUUZ

Общество

Урганч халқаро аэропорти 5 август кунидан бошлаб очилади

Режага мувофиқ таъмирлаш ишлари аэропортда 7 августга қадар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида хабар берилганди. Аэропорт икки кун аввал ўз фаолиятини тиклайди.

70views0replies
0

UzNews.uz

Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 5 август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да ўз фаолиятини тиклайди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланди. Режага мувофиқ таъмирлаш ишлари аэропортда 7 августга қадар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида хабар берилганди, дея ёзади Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари бошлангани муносабати билан жорий йилнинг 20 июль куни ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Реконструкция даврида барча рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилган ва барча йўловчилар Нукус аэропортигача транспорт билан таъминланган.
"Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, икки ҳафта ичида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, узунлиги 3000 м ва эни 45 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қопламаси алмаштирилди ва мустаҳкамланди, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланди. Бу аэропортга Boeing-787 ва Airbus-A330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қилиш ва ўз навбатида Урганч шаҳрига рейслар сони ва йўловчилар оқимини кўпайтириш имконини беради.
Урганч шаҳридаги учиш-қўниш йўлагини капитал реконструкция қилиш ишлари охирги марта 1997 йилда, шикастланган қисмларини қисман таъмирлаш эса 2018 йилда амалга оширилган эди", - дейилади хабарда.
70views0replies
0

Комментарии