Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда испаниялик Николоз Шеразадишвилини мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 1 та бронзага етди.