• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 августа 2024

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади

Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.

203
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Сербия, Албания, Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар қилди.

Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.

Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили “World Justice Project” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади.

Индекс 8 та индикаторни, жумладан, “Ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги”, “Коррупциядан холилик”, “Давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги)”, “Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш”, “Тартиб ва хавфсизлик”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш”, “Фуқаролик ва жиноий одил судлов” каби индикаторларни ўз ичига олади.

"Мазкур Индексда Ўзбекистонга берилган баҳо мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият орасида ижобий имижини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 та индикатор бўйича кўрсаткичларида яхшиланиш кузатилди. Юқоридаги натижаларга эришишда Ўзбекистонда устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан мақсадли ишлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари яратилгани ҳам ёрдам бермоқда", - дейилади хабарда.

203
0