Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 3 фарзанднинг онаси онлайн қиморда 11 млн сўмни ютқазиб қўйиб ўзини каналга ташлади

Аёл ўз жонига қасд қилиши ҳақида овсинига тегишли бўлган телефонига Telegram орқали овозли хабар қолдирган.

786views0replies
0

Иллюстрация

Андижонда 3 фарзанднинг онаси, 28 ёшли аёл онлайн қимор ўйини сабаб ўз жонига қасд қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Андижон вилояти прокуратураси Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Жорий йилнинг 17 июль куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи Н.С. "102" рақамига қўнғироқ қилиб, қизи 1996 йилда туғилган М.Х. шу куни 17:00 атрофида уйидан чиқиб, номаълум томонга кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги сабабли уни қидириб топишда амалий ёрдам
беришни сўраган мурожаат қилган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида М.Х. овсини П.М.га тегишли бўлган телефон рақамига Telegram орқали шу йилнинг 17 июль куни соат 17:00 атрофида онлайн савдо платформасида пул маблағлари ютқазиб қўйганлигини, шу сабабли ўз жонига қасд қилмоқчилигини билдириб, овозли ҳабар қолдирганлиги аниқланган.
Туман прокуратураси, туман ИИБ ва ФВБ ходимлари томонидан олиб борилган тезқор қидирув тадбирлари натижасида, М.Х.нинг жасади 2024 йил 22 июль куни соат 10:00 атрофида Асака тумани Лабгардон МФЙдан оқиб ўтувчи "Асака Ташламаси" сойидан тан жароҳатларисиз топилган.
М.Х.нинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 22 июлдаги дастлабки хулосасида унинг ўлимига юқори нафас йўлларини сув билан беркилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
786views0replies
0

Комментарии