• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 1 августа 2024

Андижонда Nexia-2 ва “Зил-130” тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Nexia-2 ҳайдовчиси кескин бурилиб юбориши оқибатида “Зил-130” билан тўқнашган. Nexia-2 ҳайдовчиси вафот этган.

240
0
Ижтимоий тармоқ

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 2024 йил 1 август куни Балиқчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлида содир бўлган. 

Қайд этилишича, 1963 йилда туғилган Т.А. ўзининг Nexia-2 русумли транспорт воситасини Балиқчи туман маркази томонидан бошқариб келиб, асосий йўлдан келаётган “Зил-130” юк автомашинасини ўтказиб юбормасдан, чап тарафга бурилиш учун кескин чиқиб юборган. Оқибатда, “Зил-130” автомашина ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмасдан Nexia-2 автомашинаси билан тўқнашган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, Nexia-2 ҳайдовчиси туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

240
0