Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ер усти пиёдалар ўтиш жойлари қуриш учун бюджетдан 53,6 млрд сўм ажратилди

25 та ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш белгиланган. Бунинг харажатлари 107,2 млрд сўм этиб белгиланган.

49views0replies
0

asiaterra.info

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилиги асосида 25 та ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш белгиланган бўлиб, қолган 20 та ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 107 258,3 млн сўм талаб этилади.
Ҳозирда ишларни бошлаш учун 53,629 млрд сўм, Тошкент шаҳар ССТИСМ Себзор сув ҳавзасида бассейн суви ҳамда ювиниш хоналарини иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш учун ушбу базада муқобил қозонхона қурилиши учун 600 млн сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Қайд этилишича, мазкур маблағлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилмоқда.
Қарорда Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси маҳаллий бюджет ҳамда иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминланиши белгиланган.
49views0replies
0

Комментарии