Жорий йилнинг 21 июль куни Қарши шаҳар 2-сонли ИИБ навбатчилик қисмига РШТЁИМ Қашқадарё филиали шифокори томонидан берилган хабарга кўра, шу куни соат 12:00 атрофида фуқаролар Т.А. ва Н.С.лар томонидан 2023 йилда туғилган Н.И. (қиз бола) ўлик ҳолатда шифохонага олиб келиниб, кўрик вақтида шифокорга Н.И. коляскадан йиқилиб тушиб тан жароҳати олгани ҳақида баён қилишган.
Жорий йил 20 июль куни Н.И. тушлик вақтида кийимига ҳожатини чиқаргани сабабли Н.С. (2001 йилда туғилган) қўлининг мушти билан унинг кўкрак қафаси ва қорин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдириб, ўзининг жиноий қилмишини яшириш мақсадида гўёки коляскадан йиқилиб тушгани ҳақидаги важ билан шифохонага олиб борган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар беришича, Н.С. исмли эркак чақалоққа қаровчи энаганинг турмуш ўртоғи бўлган.
Ҳолат юзасидан 2024 йил 22 июль куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Н.С.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.