Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Қамчиқ" довонида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 31 июль куни соат 16:00 ларда "Қамчиқ" довонидан ўтган йўлда содир бўлган. Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган юк машинасининг тормози ишламай қолиши оқибатида, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Cobalt ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида, Cobalt ва Matiz йўл четидаги чуқурликка тушиб кетган. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида автомобилларни чуқурликдан олиб чиқишган.
ЙТҲ натижасида, икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.