Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда $15 минг пора олган Асака тумани ИИБ собиқ терговчиси ва прокурор ўринбосари қамалди

Улар қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган "қамоқ" эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарарни камайтириб беришни ваъда қилган.

133views0replies
0

Видеодан кадр

Шу йилнинг март ойида Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими ва прокурор ўринбосари қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган "қамоқ" эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарар суммасини камайтириб беришни ваъда қилиб, 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур жиноят иши юзасидан жорий йилнинг 26 июнь куни, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судида судланувчилар Х.А. ва С.Х.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи С.Х. ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 28,211-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилилди.
Судланувчи С.Х.га нисбатан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан ва 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Судланувчи Х.А. ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисмининг "а" банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга нисбатан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан ва 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
133views0replies
0

Комментарии