Поиск
RUUZ

Общество

Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазиятлар юзага келганда етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

Ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш, етказилган зарар миқдори ва суғуртанинг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби тасдиқланди.

56views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан гидротехника иншоотларидан фойдаланиш жараёнида авария натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби тасдиқланди.
Гидротехника иншоотлари - бу сув омборлари тўғонлари, дарёлардаги тўғонлар, сойлар, каналлар ва коллекторлар, дарё ўзанларини тўсиб қўядиган иншоотлар, сув олиш, сув ўтказгич, сув оқими ва қирғоқни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектр станциялари, насос станциялари.
Хусусан, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
• гидротехника иншоотларидан фойдаланишда фуқароларнинг мол-мулкига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга авария натижасида етказилган зарар учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби;
• фавқулодда вазиятлар натижасида гидротехника иншоотларидан фойдаланишда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш тартиби.
Шунингдек, фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилиниши лозим бўлган 59 та гидротехника объектларининг рўйхати тасдиқланди.
Низомга кўра, суғурта шартномаси гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотнинг ташаббуси билан суғурталовчи томонидан белгиланган шаклда тузилади.
Гидротехника иншоотларидан фойдаланишда фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни суғурталашнинг минимал миқдори уларнинг синфига қараб белгиланади:
• I синф – 250 000 БҲМ;
• II синф – 50 000 БҲМ;
• III-IV синф – 10 000 БҲМ.
Зарар миқдорини баҳолаш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси ёки ҳудудий комиссиялар томонидан белгиланади.
56views0replies
0

Комментарии