• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 30 июля 2024

Синоптиклар август ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Ёзнинг охирги ойининг боши жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда, иссиқлик август ойининг иккинчи ўн кунлигида пасая бошлайди.

439
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, август иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундуз кунлари ҳаво +39...+41 даражагача, жанубда +42...+44 даражагача исийди. 

Кейинчалик иссиқ бироз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида биринчи ўн кунликнинг охиригача кундуз кунги ҳаво ҳарорати +36...+39 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +40...+42 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари +22...+25 даражадан +17...+20 даражагача, кундуз кунлари +35...+38 даражадан +30...+33 даражагача ўзгариб туради.

Август ойи қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда. Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

439
0