Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.С. нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабаб ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган.
Натижада фуқаронинг эгнидаги кийимларининг ички қисмига яширилган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияланмаган, 729.8 грамм оғирликдаги, қиймати 401 миллион сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
"Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда",- дейилади хабарда.