Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Англияга 850 доллар эвазига виза олишни ваъда қилган хорижлик қўлга олинди

Кўздан кечириш чоғида қўлга олинган шахсда қалбаки 8400 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

81views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли Hostel олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро З.А.ни Англия давлатига бориши учун 850 АҚШ долларига виза олиб беришини айтиб, шундан 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, М.С.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 84 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
81views0replies
0

Комментарии