Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда Damas ва Cobalt тўқнашиши оқибатида уч киши вафот этди — видео

2003 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

322views0replies
0

ИИВ ЖХД ЙҲХХ

ИИВ ЙҲХ хизмати хабарига кўра, 2024 йил 29 июль куни соат 12:30ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани "Хўжагузар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Ургут-Ғўс-Авазмерган" автомобиль йўлининг 5-километрида 2003 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси "Ургут-Ғўс" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. 
Ҳодиса натижасида, Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчилари ва Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
322views0replies
0

Комментарии