• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 июля 2024

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинасида пиёз ташилди

Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолатга изоҳ берди.

666
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани акс этган фотосурат тарқалди. Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолатга изоҳ берди. 

Ўрганишлар давомида аниқланишича, мазкур автомашина тез тиббий ёрдам хизматига эмас, балки Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган хусусий клиникалардан бирига тегишли.

Ундан беморларни даволаш учун шифо масканига олиб келиш, яшаш манзилига элтиб қўйиш ва мобил тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадларида фойдаланиб келинган.

Клиника вакилларининг изоҳлашича, ушбу тадбиркорлик субъектига қарашли хўжалик автомашинаси ҳаракатланиш чоғида йўлда бузилиб қолган, оқибатда юкни манзилга етказиш учун фотосуратда акс этган транспорт воситасидан фойдаланишга тўғри келган.

666
0