Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда 21 туп қайрағоч дарахтини кесган шахслар 2 йилга қамалди

Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга салкам 1,5 млрд сўм зарар етказилган.

55views0replies
0

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида “Б. Х.” фермер хўжалиги раҳбари M.A. ва унинг шериклари A.A., К.З. олдиндан тил бириктириб, 2023 йилнинг декабрь ва 2024 йилнинг январь ойларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган, жами 21 туп қайрағоч дарахтларини қонунга хилоф равишда кесиб, сотиб юборганлиги аниқланган. Натижада уларга нисбатан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дарахтлар кесилиши натижасида табиатга 1 млрд 459 млн 144 минг сўм зарар етказилган. 
Судда M.A, A.A. ва К.З. нинг 21 туп қайрағоч дарахтини қонунга хилоф равишда кесиб, сотиб юборганлиги ўз исботини топган.
Суд қарори билан дарахт кушандаларидан табиатга етказилган зарар ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ҳар бир судланувчига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 
55views0replies
0

Комментарии