Наманган шаҳар Обиҳаёт МФЙда ижара асосида яшаб келаётган 2002 йилда туғилган Х.М. ҳамда унинг таниши Н.Л. уларнинг олдига келган 2003 йилда туғилган банк кассири М.А билан ўзаро тортишиб қолиган.
Жанжал натижасида улар М.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, хонадонинг ётоқхона ойнаси ромига мажбурлаб чиқариб, уни қўп қаватли хонадонинг 3-қаватидан пастга мажбуран суриб, ташлаб юборган. Шундан сўнг, улар яшириниш мақсадида Spark автомашинасида воқеа жойидан номъалум томонга қочиб кетиб яширинган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутнидов хабар берди.
М.А.га воқеа содир бўлган вақтда хонадон ховлисида бўлган фуқаролар томонидан ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалига олиб борилган.
Шифокорларнинг дастлабки маълумотномасида, фуқаро М.А.даги жароҳатлар оғирлик даражасига кўра "ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати" гуруҳига кириши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М. ва Н.Л. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.