• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 29 июля 2024

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, сўнг яна иссиқ об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар янги иш ҳафтасида республикадаги об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

294
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати +34...+38 даража атрофида, фақат жанубда баъзи жойларда +41...+44 даражагача бўлади. 

Иш ҳафтасининг ўртасидан охиригача ҳарорат фони +2...+3 даражага кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида кундуз кунлари ҳаво +39...+41 даражагача исийди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 29-31 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат асосан кечалари +22...+25 даража, кундуз кунлари 29-30 июлда +36...+38 даражагача, 31 июль ва 1-2 августда +38...+41 даражагачa бўлади.

294
0