Поиск
RUUZ

Туризм

"Афросиёб" электропоездларининг эрталабки қатновлари бир соат олдинга кўчирилади

Ҳаракат жадвалининг ўзгариш сабаблари маълум қилинди.

202views0replies
0

Транспорт вазирлиги

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Афросиёб" электропоездларининг эрталабки қатновларини бир соат олдинга кўчириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, бундан асосий мақсад, хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг республиканинг тарихий шаҳарларида узоқроқ бўлишини таъминлашдан иборат.
Унга кўра: "Афросиёб" электропоездлари қатнови жадвалининг таклиф этилаётган ҳаракат жадвали қуйидагича:
Мисол:
Амалдаги жадвал:
Тошкент – Қарши
Эрталаб жўнаш вақти 7:24
Тошкент – Самарқанд
Эрталаб жўнаш вақти 7:47
Тошкент – Бухоро
Эрталаб жўнаш вақти 8:23
Тошкент – Бухоро
Эрталаб жўнаш вақти 8:50
Тавсия этилган жадвал:
Тошкент – Қарши
Эрталаб жўнаш вақти 6:24
Тошкент – Самарқанд
Эрталаб жўнаш вақти 6:47
Тошкент – Бухоро
Эрталаб жўнаш вақти 7:23
Тошкент – Бухоро
Эрталаб жўнаш вақти 7:50.
"Биз доимий равишда Ўзбекистон Республикасидаги йўловчи поездларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда туризмни янада ривожлантириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга интиламиз",- дейилади хабарда.
202views0replies
0

Комментарии