Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент – Чимён трассасида узун “пробкалар” пайдо бўлди — видео

ИИВ ЙҲХББ вужудга келган вазият сабабини тушунтирди.

1266views0replies
0

Видеодан кадрлар

Дам олиш кунлари муносабати билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда фуқаролар ташриф буюрмоқда. 
Бугун 2 январь куни соат 10:00 га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.  
“Ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб, тик нишабликларда транспорт воситаларини тўхтаб қолиб хавфли ҳолат содир этмасликларини олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда. Бунга сабаб, ичкарида транспорт воситасини қўйиш учун жой қолмаган”, - дейилади хабарда.
ИИВ ЙҲХББ фуқаролардан ушбу амалга оширилаётган ишлар тоғли йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини тушунишларини сўраган.
1266views0replies
0

Комментарии