• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 июля 2024

Тошкент вилоятида Cobalt'ни қувиб ўтмоқчи бўлган ВМW ЙТҲга учради — видео

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

678
0
Тошкент вилояти ИИББ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ВМW автомобили Cobalt'ни қувиб ўтаётган ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 июль куни соат тахминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган У. Б. бошқарувидаги ВМW'да Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Tracker'ни уриши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. https://t.me/yhxx_ypx/9947

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. (Тўхтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган) Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

678
0