• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 июля 2024

«Анҳор» паркида ўтказилиши режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди — видео

Экология вазирлиги осмондан ленталар ёғилишини экология учун зарарли эканлигини таъкидлади.

686
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Анҳор» паркида "лента шоу" ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилди.

Ўрганиш натижасида паркдаги «Амфитеатр»да «лента-шоу» уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши, "осмондан ленталар ёғилиши" эса эътиборни жалб қилиш учун айтилганлиги маълум бўлди.  

Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилди.

"Натижада шу куни ўтказилиши режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди. Қолаверса, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчирилди",- дейилади хабарда.

686
0