Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 1 ёшли бола эҳтиётсизлик ва назоратсизлик сабаб ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ ҳолат тафсилотларини маълум қилди.

543views0replies
0

Жорий йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
543views0replies
0

Комментарии