Жорий йилнинг 24 июль куни Андижон вилояти Марҳамат туманида мактаб ўқувчиси каналда оқиб кетди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, шу куни соат 14:30 лар атрофида тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси дўстлари билан Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтувчи қисмига чўмилишга борган. Йигит сувга тушган вақтида чўкиб кетган. Қутқарувчилар томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар томонидан ҳозирча маълумот берилмади.