Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum мамлакатда футбол ривожланишини қўллаб-қувватламоқда

Uzum миллий рақамли экотизими Тошкент футбол ассоциациясининг титул ҳомийси бўлади.

119views0replies
0

Миллий рақамли экотизим билан ҳамкорлик орқали ассоциациянинг 200 дан ортиқ ўғил-қизлар ўйнайдиган ўсмирлар жамоаларида спорт инфратузилмасини яхшилаш, шаҳар ва ҳудудлараро мусобақаларни ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Ҳозирда Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиадада иштирок этаётган миллий терма жамоа ўйинчилари Остон Урунов, Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев ҳам Тошкент футбол ассоциациясидан бошлаган ва унинг лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватламоқда. 
«Ҳозир барчамиз Олимпия ўйинларида миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаяпмиз ва ассоциация билан биргаликда янги ғалабалар учун пойдевор яратмоқдамиз. Биз спорт бутун мамлакат бўйлаб ёшларга ўзларини топиш ва ҳақиқий жамоага айланиш имкониятини бераётганини кўриб турибмиз ва лойиҳани кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Ҳозир эса биз уларни ва ассоциациядаги ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлаймиз», – дейди Uzum ижрочи директори Роман Лаврентьев.
«Нафақат ақлий, балки жисмоний ривожланишга ҳам эътибор бериш жуда муҳимдир. Энг йирик миллий экотизимлардан бири билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шубҳасиз, Тошкентда футболни оммалаштиришга ёрдам беради. Ҳозир биз ўз вақтида Тошкент шаҳар болалар ва ўсмирлар чемпионатидан бошлаган Олимпия терма жамоаси ўйинчиларини ғурур билан қўллаб-қувватлаймиз ва биргаликда ишлаш орқали чемпионларнинг янги авлодини тарбиялашимизга аминмиз», – деди Тошкент футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Азамат Абдураимов.
Реклама ҳуқуқи асосида
119views0replies
0

Комментарии