Поиск
RUUZ

Общество

"Евро 2024" футбол ўйинларини рухсатсиз ўзининг Telegram каналида намойиш этган шахс суд қилинди

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди.

446views0replies
0

Getty Images

Жорий йил 17 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланаётган 2002 йилда туғилган Ж.А.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Ж.А. "TELERADIOKOMPANIYA ZO’R" МЧЖнинг шартнома асосида тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳуқуқи тегишли бўлган "Евро 2024" футбол ўйинларини ўзининг Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли каналида ҳуқуқ эгасидан тегишли рухсат олмасдан барчага намойиш этган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Ж.А. ҳақиқатдан ҳам ўзининг Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли каналида тегишли рухсат олмай туриб, "Евро 2024" футбол мусобақаларни ҳамманинг эътиборига тақдим қилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.А. МЖтК 177-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилсин. Унга нисбатан МЖтКнинг 177-1-моддасининг 1-қисми билан БҲМнинг 1 баравари, яъни 340 000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.
446views0replies
0

Комментарии