Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. «З.Ҳ.» МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Натижада ундан 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.